Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

16 жойидан пичоқланган аёл ва унинг ҳомиласи қандай сақлаб қолинди? (видео)

16 жойидан пичоқланган аёл ва унинг ҳомиласи қандай сақлаб қолинди? (видео)

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлни шифокорлар қандай сақлаб қолди? Ушбу ҳодисадан сўнг 32 ёшли аёлни сақлаб қолган шифокорлар билан Замон кўрсатуви суҳбатлашди. Бу ҳақда uz24.uz ёзмоқда.

Аёлни олиб келишганидан кейин, текширув натижаларини ҳам кутмасдан уни жароҳлик столига олдик. Оператция 3-4 соат давом этди. Аёл танасининг олд-орқа томонларида, қўл ва оёқларида жароҳатлари бор эди. Оғир ҳисобланадиган жароҳатларидан биттаси, қорин олди жароҳати эди. Пичоқ қорин ичига кириб, жигарга зарар етказган, дейди жарроҳ Ўткир Орипов.

Аёл ўтган ҳафтада ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Эслатиб ўтамиз, 12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга ЖКнинг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Киритилди: 14:33 19.02.2019. Ўқилди: 2089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!