Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

138 600 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

138 600 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Элобод МФЙ ҳудудида тўхтаб турган, фуқаро Т.Б.га тегишли “Дамас” автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 30 миллион сўмлик 138 600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 18:50 25.12.2019. Ўқилди: 1768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!