Хитой Афғонистондан келаётган хавфсизлик таҳдидлари туфайли Тожикистонда махфий ҳарбий база қурмоқда. Бу ҳақда Telegraph нашри сунъий йўлдош тасвирлари маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Деярли 4 минг метр баландликдаги тоғларда жойлашган объектда кузатув миноралари ва ҳар икки давлат қўшинлари мунтазам ҳарбий машғулотлар ўтказиб туради, деб ёзади газета.
Расмий даражада, на Душанбе, на Пекин ҳарбий иншоотнинг мавжудлигини тан олмайди, гарчи унинг қурилиши сўнгги 10 йилдан бери давом этаётган бўлсада.