Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

10 синф ўқувчиси BMW машинасида уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

10 синф ўқувчиси BMW машинасида уриб кетган ЙПХ ходими вафот этди

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 21:48ларда Тошкент шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант Хосилбек Эшназаров 10 синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги “BMW” русумли автомашинанинг уриб юбориши натижасида ҳаёти учун оғир тан жароҳатларини олиб 3 кун давомида шифокорлар назоратида бўлган ички ишлар органлари ходими кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва кўп сонли шахсий таркиби Тошкент шаҳри ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати бригадаси 2-батальони 4-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғлининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Кичик сержант Хосилбек Эшназаров 2022 йилдан ички ишлар органларида фидокорона хизмат қилган. Унинг ортидан қардли ота-онаси, суюкли аёли, 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди.

Ватан ўз қаҳрамон ўғлонларини унутмайди!

Киритилди: Бугун 18:02. Ўқилди: 486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!