Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

10 августдан "Элитний" мактабларга пулли қабул бутунлай бекор бўлади

A A A
10 августдан "Элитний" мактабларга пулли қабул бутунлай бекор бўлади

Тошкент шаҳридаги 81 та мактабга қўшимча квота учун ихтиёрий тўлов имконияти бутунлай бекор қилинган. Халқ таълими вазирининг ёзишича, 10 августдан бошлаб болани асосий квотадан ташқари жойлаштириш учун мактабларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкин. Бу ҳақда “Zed News” хабар бермоқда.

«Шу кунга қадар ушбу мактабларга 4 минг нафарга яқин тегишли микроҳудудда яшаётган ўқувчилар ҳеч қандай тўсиқларсиз, таниш-билишчиликсиз, бепул қабул қилингани кўпчилик ота-оналар томонидан ижобий эътироф этилди. Шу билан бирга, мактабларда ўзаро ҳурмат сақлаб муносабат қилсак фарзандларимизга тўғри ўрнак кўрсатган бўламиз», деб ёзган вазир.

Шерматовнинг қўшимча қилишича, бу ҳақдаги тегишли ҳукумат қарори имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-қарорига мувофиқ, Тошкентдаги 81 та мактабга бошқа микроҳудуддаги мактабларнинг 1-синфига ҳужжат топширганлар ва мактаб ёшига етмаган болалар қўшимча квота асосида қабул қилиниши, бунинг учун энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан кам бўлмаган миқдорда бир марталик йиғим ундирилиши белгиланган эди.

Киритилди: 22:25 07.08.2019. Ўқилди: 1905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар