Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” қачон топширилиши маълум бўлди

A A A
1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси” қачон топширилиши маълум бўлди

Жорий йилда ҳам одатдагидек 1-синф ўқувчилари учун “Президент совғаси” топширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ЎзАга маълум қилди.

Махсус комиссия қарорига биноан, пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланди. Мактабларда айни шу куни 650 мингга яқин ўқувчига “Президент совғаси” топширилиши режалаштирилган.

1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибидан 12 турдаги ўқув қуроллари, жумладан портфель, дафтарлар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим ва ўчирғич ўрин олган.

Шунингдек, вазирликнинг ЎзАга маълум қилишича, “Президент совғаси” ўқишнинг анъанавий ёки масофавий шаклини танлаганидан қатъи назар, барча ўқувчиларга берилади. Бунда “Президент совғаси” масофавий ўқишни танлаган 1-курс ўқувчиларининг ота-оналарига топширилади.

Киритилди: 17:47 09.09.2020. Ўқилди: 4614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!