Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

1 сентябрдан автобусларга чиқишда тўлов қилиш мажбурий бўлади

1 сентябрдан автобусларга чиқишда тўлов қилиш мажбурий бўлади

“Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга кўра, ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган М3 тоифадаги (III синфга мансуб бўлмаган) янги транспорт воситаларини (автобус/электробус ёки троллейбуслар) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда утилизация йиғимининг нол ставкаси қўлланилади.

Брутто-шартнома асосида ташкил этилган мунтазам шаҳар автобус йўналишларида тушумлар тўлиқлигини таъминлаш мақсадида, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади (йўловчи томонидан йўлкира ҳақи автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари (валидаторлар) билан жиҳозланган автобусга чиқиш вақтида қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади):

  • транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда уни валидация қилиш;
  • банк картаси, смартфон ва бошқа контакциз электрон тўлов турларидан фойдаланиш (NFC, QR, Biometric, BLE, UWB ва бошқа жорий этилаётган технологиялар ёрдамида тўлаш);
  • ижтимоий/транспорт картасини валидаторга теккизган ҳолда имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқини тасдиқлаш.

Йўлкира ҳақи мазкур бандда назарда тутилган усуллар орқали автобусга чиқиш вақтида тўланмаганда (тасдиқланмаганда), йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 14:26. Ўқилди: 410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!