Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

1 сентябрдан автобусларда чиптасиз йўловчиларга назорат кучайтирилади

1 сентябрдан автобусларда чиптасиз йўловчиларга назорат кучайтирилади


1 сентябрдан брутто-шартнома асосида ишлаётган шаҳар автобусларида йўловчи автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлаши керак бўлади.

Шунингдек, Транспорт назорати инспекцияси ва шаҳар йўловчи ташишни мониторинг қилиш давлат муассасаси ходимлари автобус салонида ҳам текширув ўтказади.

Амалда чиптасиз юрганлик учун 41 200 сўм жарима белгиланган. Шу билан бирга, жаримани ошириш бўйича таклиф ҳам киритилган.

Унга кўра:
➖ биринчи марта йўл ҳақини тўламаган йўловчи — 220 минг сўм;
➖ такроран қоидабузарлик содир этса — 440 минг сўмгача жарима тўлаши мумкин.

Маълумотларга кўра, 2026 йилнинг ўтган 7 ойида 82 мингдан ортиқ чиптасиз йўловчи аниқланган. Улардан 2 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилган.

Қисқаси, 1 сентябрдан автобусга чиқдингизми — йўл ҳақини дарҳол тўлаш керак.

Киритилди: Бугун 20:25. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!