Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдерлар қўлга олинди

"Пулларингизни оз фурсат ичида кўпайтириб бераман" дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар трейдерлар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида яшовчи 23 ёшли Х.О. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1.250.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Б.Ҳ. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Б.Ҳ., жабрланувчи Б.Х. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 1.250.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ҳ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 06:13 26.06.2024. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!