Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилиниши мумкин

1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилиниши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳанинг энг муҳим нуқталаридан бири, бу — 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилинишидир.

Унга кўра, яқин келажакда яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланганида нотариал тартибда ишончнома шарт бўлмайди. Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисига уларнинг (қариндошларнинг) исми, шарифи ва отасининг исми қайд этиб қўйилиши кифоя.
 

Киритилди: 11:29 22.07.2019. Ўқилди: 10155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!