Бугун 11 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

1 миллиард сўмлик шиналар манзилига етолмади

1 миллиард сўмлик шиналар манзилига етолмади

Божхона тўловларидан бўйин товлашга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий давлатдан олиб келинган товарлар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 2650 дона енгил автомобил шиналари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ортиқча аниқланган шиналар бўйича 373 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:50 02.07.2020. Ўқилди: 2435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!