Янги тартибга кўра, давлат хизматига ишга қабул қилишдаги суҳбат саволлари камида бир ой олдин расмий сайтларда эълон қилинади. Олдиндан эълон қилинмаган саволларни беришга йўл қўйилмайди.
Шунингдек:
➖ aйрим лавозимлар учун иш стажи талаби бекор қилинади;
➖ ички танлов ўтказилмайдиган лавозимлар рўйхати тасдиқланади;
➖ иш стажи талаб қилинадиган лавозимларда ҳам номзоддан кўпи билан 2 йиллик стаж сўралиш мумкин бўлади.
Бу ўзгаришлар ёшларнинг давлат хизматига кириш имкониятларини кенгайтиради.