Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

1 август тест натижалари бугун куннинг иккинчи ярмида ДТМ сайтида эълон қилинади

A A A
1 август тест натижалари бугун куннинг иккинчи ярмида ДТМ сайтида эълон қилинади

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи куни 1 августда ўтказилди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, тест синовларининг биринчи куни республикадаги 23та олий таълим муассасаларида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00дан бошланиб, 18:30га қадар тўлиқ якунланди.

Тест синовлари ўтказиладиган 57та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди, абитуриентлар учун барча аудиторияларда ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди.

Абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилди.

Ёзнинг чилласида ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида илк бор тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 шахсий таркиб ходими, 1206та алоқа воситалари, 694та металлодетекторлар, 289та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 434 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди. 

Барча ҳудудларда жамоат ва ёнғин хавфсизлиги, тест материалларининг махфий ва дахлсизлиги, бинолар фаолият тизимининг узлуксиз ишлаши, тиббий хизмат ва иншоотларни қўриқлаш тўлиқ таъминланди. 

1 август тест натижалари 2 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Республикада тест синовлари 1-15 август кунларига режалаштирилган

Manba: kun.uz

Киритилди: 08:16 02.08.2018. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!