Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда 8, 9 ва 10-синф ўқувчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда 8, 9 ва 10-синф ўқувчиларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

11 февраль куни Олмалиқ шаҳридаги 23- умумий ўрта таълим мактабида ушбу мактаб ўқувчилари томонидан «автотранспорт воситачисини олиб қочиш» жинояти бўйича муҳокамаси ўтказилди.

Йиғилиш вилоят ИИББ бошлиғининг ўринбосари бошчилигида, ҳокимлик, ХТБ, маҳалла ва бошқа ташкилот масъуллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида бўлди.

Тафсилотларга кўра, 6 февралдан 7 февралга ўтар кечаси шаҳар «Ғ.Ғулом» МФЙда яшовчи М.О. га тегишли бўлган Nexia русумли автоулов мактаб ўқувчилари томонидан олиб қочилган. ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари давомида ўғирланган автоулов «Қора лола» қабристони ёнидан топилган. Ачинарлиси, ушбу жиноят 23-мактабнинг 8, 9 ва 10-синф ўқувчилари Д.Х., С.Т. ҳамда М.У.лар томонидан содир этилган бўлиб, бугунги кунда бу ёшларга нисбатан жиноят иши очилган.

Кенг жамоатчилик иштирокида ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари муҳокама этилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича хулоса қилинди.

Киритилди: 19:44 11.02.2021. Ўқилди: 7108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!