Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Австралияда америкалик каптар Жо ўлдирилиши мумкин

Австралияда америкалик каптар Жо ўлдирилиши мумкин

Австралия ҳукумати карантин сабаб, АҚШдан мамлакатга кириб келган каптарни ўлдириши мумкин.

Бу ҳақда “The Washington Post” хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 26 декабрь куни ўз уйидан қўлга ўргатилган каптарни топиб олган Мельбурн шаҳри яшовчиси Кэвин Селли-Берд қушнинг АҚШда 29 октябрда бўлиб ўтган каптарлар пойгаларида қатнашиши керак бўлганлигини аниқланган. Каптарга Жо исмини Селли-Берд АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден шарафига берган.

Мутахассисларнинг тахминларича, қуш 13 минг километрни босиб ўтиб, юк кемасида Австралияга етиб келган. Ҳозирда унга карантин ва инспексия хизмати қизиқиш билдирмоқда.

"Хизмат  ходимлари агар каптар ҳақиқатан ҳам Америкадан бўлса, касаллик тарқалишидан хавотирда", демоқда Селли-Берд.

Айни пайтда қуш ўзига яқинлашишга имкон бермаяпти. Уни тутиш билан профессионаллар шуғулланишмоқда.

Киритилди: 21:15 14.01.2021. Ўқилди: 3614 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!