Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Мактаб ўқувчилари дарсга телефон олиб бориши мумкин, фақат...

Мактаб ўқувчилари дарсга телефон олиб бориши мумкин, фақат...

— Фарзандим бу йил мактабга чиқди, уни мактабга мобиль телефон билан юборсам бўладими?

— Юборишингиз мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи ўз телефони чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт. 

Бунда ўқувчиларга мактабда телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида сақлаш, телефон ёрдамида атрофдагиларга  зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва  суратларни намойиш қилиш, таълим муассасасида сурат ва видеолар олиб, кейинчалик тарқатиш тақиқланади.

Шунингдек дарс вақтида:
* телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
* телефонни стол устига қўйиш;
* мусиқа тинглаш;
* сурат ва видео тасвирларни  кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвирлар кўриш, диктофон,

* калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча ва бошқа хизматларидан фойдаланиш мумкин эмас.

Ўқувчиларга танаффусларда фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади. 
 

Киритилди: 15:24 17.09.2020. Ўқилди: 3779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!