Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимларига хизмат текширувидан сўнг қандай чора кўрилди?

Сирдарёда ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимларига хизмат текширувидан сўнг қандай чора кўрилди?

Жорий йилнинг 21 июнь куни ижтимоий тармоқда тарқатилган "Уз ГАИ. Полный беспредел 1 часть (к чему приводит простая проверка документов)”. “Уз ГАИ. Полный беспредел 2 часть (к чему приводит простая проверка документов)" сарлавҳали видео лавҳа юзасидан 22 июнь куни саҳифамизда муносабат билдирилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО ходимлари У.Зариповга “Лавозим маошининг 20 фоиз миқдорида жарима”, С.Шариповга “Лавозим маошининг 10 фоиз миқдорида жарима” ва И.Ёқубовга “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.

Киритилди: 20:48 06.08.2020. Ўқилди: 3158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!