Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.
Савол: Камоқхоналардаги маҳбуслар билан учрашувлар ҳам карантин бўладими?
Жавоб: Юртимиздаги жазони ижро этиш муассасаларининг барчаси карантин режимига ўтказилган.
Маҳкумларга яқин қариндошлари билан узоқ муддатли учрашувлар берилиши вақтинча тўхтатилди. Бунинг ўрнига уларнинг хоҳишига қараб телефон орқали алоқа ўрнатиш таъминланди.