Бугун 13 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Риштонда ИИБ хонасида ҳушини йўқотган фуқаро бўйича маълумот берилди

Риштонда ИИБ хонасида ҳушини йўқотган фуқаро бўйича маълумот берилди

Риштон туманида ИИБ хонасига олиб кирилган фуқаро ҳушини йўқотиб, реанимацияга ётқизилгани ҳолати юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 4 июл куни Риштон туманининг Гумбаз маҳалласида фуқаро Р.М. Cobalt машинасида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси таъсир доирасига машинасини қўймоқчи бўлган. ИИО ходимлари унга ҳуқуқбузарлигини тушунтирмоқчи бўлишган.

“Бироқ Р.М. ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳақорат қилиб, транспорт воситасини шу ерда турган фуқаролар ва ИИБ ходимлари устига ҳаракатлантирган. Шундан сўнг ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахс зарарсизлантирилиб, мажбурий тарзда ИИО таянч пунктига олиб борилган. Таянч пунктига унинг акаси М.Р. ҳам келиб, бақир-чақир қилган ҳолда ходимларга қаршилик кўрсатган.

Шу пайт Р.М.нинг тутқаноғи тутиб, ўзини йўқотган (фуқаронинг муқаддам автоҳалокат оқибатида орттирилган эпилепсия касаллиги бўлган). Фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган”, дейилади ИИБ расмий муносабатида.

Қайд этилишича, тиббий кўрик жараёнида фуқарога жароҳат етказилган ҳолати аниқланмаган.

Ҳозирда фуқаро Р.М. ва акаси М.Р.га нисбатан Маъмурий жааобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-, 194-, ва 195-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун судга юборилган. Шунингдек, ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

ИИБ расмий муносабат билан бирга ўша ҳолатда ходимларнинг бодикамерасига туширилган тасвирларни ҳам эълон қилди.

Воқеага гувоҳ бўлган ҳайдовчининг жияни ходимлардан бири акасининг қўлига электрошокер ишлатганини, кейин эса судраб, хизмат хонасига олиб кириб кетишганини, уни хонада кўпчилик бўлиб калтаклашганини билдирганди. ИИБ хонасидан ҳушсиз ҳолатда чиққан фуқаро тезкорлик билан реанимация бўлимига олиб борилган. У ҳамон ўзига келмаётгани айтилмоқда.

Киритилди: 20:31 05.07.2024. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!