Ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнашчилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
➖ патруль автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
➖ аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
➖ саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;
➖ йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик чораларини кўришлари бўйича хабардор қилиб бориши;
➖ таъқиб қилиш ва кузатиш жараёнида транспорт воситасининг ҳаракатланишини чеклаш чораларини кўриши.
ЙПХ ходими таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли ҳаракатлар содир этмаслиги лозим.