Собиқ жаҳон чемпиони Виталий Кличко Александр Усикнинг бугунги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Ажойиб ва ақли жанг. Жуда ҳам хурсандман. Александр ажойиб ишни амалга оширди. Бутун Украина мамлакати бу ғалабани тантана қилмоқда",-деди Кличколарнинг каттаси.
Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа жанги тўлиқ давом этди ва ҳакамлар бир овоздан Усикнинг ғалабасини эълон қилишди.