Россиялик журналист Аркадий Бабченко уни ўлдиришга “буюртма” берилгани ҳақида бир ой аввал билгани ва унга махсус операцияда иштирок этиш таклиф қилинганини айтди.
Россиялик журналист Аркадий Бабченко номаълум шахс томонидан Киевда отиб кетилди. Унинг ўлимини Олий Рада депутати Антон Герашенко тасдиқлаган, деб хабар берди Meduza.
Украиналик провайдерлар "Россия сегодня" ҳамда РИА Новости Украина ресурсларига киришни тақиқлаб қўйди.
"Кун" нашрининг ёзишича, Украина президентининг Қримдаги доимий вакили Борис Бабин Қрим билан чегарадош бўлган қатор туманларда «давлат бошқаруви белгиларининг йўқолиши» кузатилаётганини таъкидлаган. Бу ҳақда у «Обозреватель»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ўтган пайшанба куни Киевда 20га яқин футбол хулиганлари, Чемпионлар лигасини томоша қилиш учун келган, ресторанда тинчгина овқат еб ўтирган, британиялик футбол мухлисларига ҳужум қилишди.
Венгрия ҳукумати НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга ҳужжат юборди, унда Украинани қайта ислоҳ қилишга бўлган уриниш «муваффақиятсизликка учрагани» билдирилади ҳамда альянсга мамлакатни қўллаб-қувватлаш дастурини қайта кўриб чиқиш бўйича чақириқ бор. Ҳужжат «Украинская правда» томонидан келтирилган.
Украина аҳолиси озиқ-овқат учун энг кўп сарфлайдиган дунёнинг 10 та мамлакати қаторидан жой олди.
Украина Президенти Пётр Порошенко Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан лойиҳавий молиялаштириш ҳажмини икки баробар ошириш ва Украинада уларнинг қўлланиш соҳаларини кенгайтиришга чақирди.
Киевда УЕФА Чемпионлар Лигасининг финал ўйини ўтказилмаслиги мумкин.
Дональд Трампнинг шахсий адвокати Майкл Коэн Украина президенти Пётр Порошенкодан Трамп билан биринчи учрашувида у билан музокаралар ўтказишни уюштириш учун камида 400 минг долларлик махфий тўлов олган.
ИШИД террор ташкилоти Киевда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасига таҳдид соляпти. Бу ҳақда“Тhe Sun”нашри террорчиларнинг “Телеграм”даги таҳдид тўла ёзишмаларига асосланиб хабар тарқатди.
Украина президенти Пётр Порошенко давлат раҳбари лавозимидаги ўз миссияси ҳақида айтиб берди.