Украинадаги жангларда Америка фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Newsweek АҚШ Давлат департаменти суҳбатдошига таяниб ёзади.
Давлат раҳбари анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Украина муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли бундан кейин ҳам ривожланиб боришини таъкидлаб ўтган.
Август ойида Украинадан 821,5 минг тоннадан ортиқ озиқ-овқат экспорт қилинди. Бу ҳақда жума куни бўлиб ўтган брифингда Россия Федерацияси Мудофаа назорати миллий маркази раҳбари Михаил Мизинцев маълум қилди.
Хавфсизлик йўлаклари бўйича Истанбул келишувлари доирасида жума куни Украинанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўлган яна тўртта қуруқ юк кемаси Украина портларини тарк этди, дея хабар бермоқда Andalou Туркия мудофаа вазирлигига таяниб.
Германия Россия ҳудудига зарбалар бериш учун Украинага қурол етказиб бермайди, деди Германия канцлери Олаф Шольц.
Британиянинг The Guardian газетаси журналисти Дэн Саббаг Украина можароси яқин олти ойда қандай давом этишининг бешта сценарийсини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский америкалик ҳамкасби Жо Байден билан суҳбатлашганини айтди.
Украиналик қочқинларни жойлаштириш бўйича ҳукумат дастурига кирган британиялик оилаларнинг қарийб тўртдан бир қисми маблағ етишмаслиги ва инфляция ўсиши туфайли унда иштирок этишдан бош тортади.
Бельгия Украина армиясига ёрдам кўрсатиш учун 8 миллион евро ажратади, дейилади федерал ҳукуматнинг пайшанба куни эълон қилинган коммюникесида.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II Украина мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Украина президенти Владимир Зеленскийга мактуб йўллади.
Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетидаги айрим турдаги қуроллар Украинага бир-уч йил ичида етиб келиши мумкин, деди АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Кал.