АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда америкалик ҳарбийларни аввал Суриядан чақириб олиши, кейинроқ Афғонистондаги операцияларни ҳам якунлаши тўғрисидаги қарори билан барчани шошириб қўйди. Қолаверса, давлат раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватламаган Мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳам ишдан бўшатилди . Трампнинг кутилмаган қарорлари узоқ вақт халқаро терроризмга қарши кураш майдонига айланган Яқин Шарқ ва Катта Марказий Осиё ҳудуди учун салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин, қолаверса, АҚШ ҳарбий амалиётлари асосида қурилган халқаро муносабатлар тенглиги бузиляпти.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз Twitter’даги расмий саҳифасида Янги йил табригини эълон қилди ва унда президент маъмурияти икки йил ичида жуда кўп муваффақиятларга эришгани ҳақида ёзди, деб хабар берди «Газета.ru».
АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилдаги сайловлар олдидан «Россия билан келишув»нинг сохталаштирилишини мамлакат сиёсати тарихидаги «энг буюк ёлғон» эканлигини маълум қилди, деб хабар берди «Взгляд».
АҚШ президенти Дональд Трамп Америкага ўз ота-оналари - ноқонуний муҳожирлар билан келган болаларнинг ўлимида АҚШ ҳукуматига Мексика билан чегара ҳудудида девор қуришга қарши чиқаётган Демократик партия вакиллари айбдор, деб ҳисоблайди. Оқ уй раҳбари ўзининг Twitter'ида АҚШнинг жанубий чегараси яқинидаги мигрантлар яшовчи марказлардаги икки ўлими ҳолатига изоҳ берар экан, шундай баёнот берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги маълумотлар унинг "Россия билан тил бириктирганлиги ҳақида бирорта ҳам далил" йўқлигини тасдиқлаганини билдирди.
ХХР раиси Си Цзиньпин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқотида Хитой-Америка муносабатлари, савдо келишуви ва Корея яримороли муаммосини муҳокама қилди, деб хабар берди Синьхуа агентлиги.
АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиш бўйича кўрсатма бермаган. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Гарретт Марки Bloomberg агентлигига маълум қилди.
Аввалроқ, “The Wall Street Journal” газетаси АҚШ Президенти Дональд Трамп Пентагонга Афғонистондан 7 мингга яқин ҳарбийларни олиб чиқиш бўйича режа ишлаб чиқишни топширгани ҳақида хабар берган эди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп агар мамлакат Конгресси АҚШ – Мексика ўртасидаги чегара девори қурилишини молиялаштиришни рад этса, чегарани бутунлай ёпиб қўйишини маълум қилди, дейилади euronews хабарида.
Бугун Миллий олимпия қўмитаси “Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройи”да ўзбек спорти тарихида илк маротаба “Миллий спорт мукофоти – 2018” тантанали тақдирлаш маросими ўтказяпти. Маросимда турли номинациялар эгаси тақдирланиши кутилмоқда.
Америка Президенти Дональд Трамп чоршанба куни Ироққа ташрифи чоғида “АҚШ бундан кейин дунёга миршаб бўлмаслигини” маълум қилди.
2019 йилда АҚШ президенти Дональд Трампни импичмент жараёни кутиб турган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CNBC экспертлар фикрига асосан хабар бермоқда деб ёзади Kun.uz.