АҚШ президенти Жо Байден ва унинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған С-400ни муҳокама қилади ҳамда Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги кузатувларни таққослайди. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан маълум қилди.
Жо Байден Исроилнинг янги бош вазири Нафтали Беннет билан телефон орқали мулоқотлар ўтказди. Оқ уй суҳбат тафсилотларини эълон қилди. АҚШ президенти Беннеттни лавозимига киришгани билан табриклади.
АҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан учрашди. CNN телеканалининг хабар беришича, учрашув CОVID-19 пандемияси туфайли монарх 2020 йил ноябридан буён ўзини изоляцияда яшаб келаётган Виндзор қасрида бўлиб ўтди.
Россия ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлар энг паст нуқтада, АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби Владимир Путиннинг фикрини қўллаб-қувватлади.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга Франция президенти Эммануэль Макроннинг Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден ҳақидаги мақтовли мулоҳазалари ёқмади, деб ёзади Франциянинг Le Figaro газетаси якшанба куни.
Хабарингиз бор, Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади.
Россия етакчиси Владимир Путин ишлаган йиллари давомида ҳар доим турли томондан ҳужумларга одатланиб қолганини тан олди. У NBC News журналистининг АҚШ президенти Жо Байденнинг жанжалли баёнотига оид саволига жавоб берди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни "фавқулодда шахсият ва истеъдодли инсон" деб атади. У бу фикрини Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида билдирди.
Автобус Ларкандан Ҳудзарга кетаётганда йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден ва Россия раҳбари Владимир Путиннинг учрашувини АҚШ ва Россия ўртасидаги "муносабатларни қайта бошлаш" деб ҳисобламайди. Бу ҳақда Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа ишлари бўйича катта директори Аманда Слот айтиб ўтди, деб хабар беради РИА Новости Американинг CNN телеканалига асосланиб.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ президенти Жо Байденни жамоат олдида оддий кийимда пайдо бўлганлиги учун танқид қилдилар.
Швейцариянинг мингта аскари Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг Женевадаги учрашуви учун хавфсизликни таъминлайдилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.