Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 моддаси («Талончилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 9 июль куни фуқаро Х.Бекжоновга тегишли бўлган “Тико” русумли, 01 Z 538 FA давлат рақам белгили транспорт воситаси Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида, юқори чекланган тезлик 70 км/соат бўлишига қарамасдан 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланганлиги махсус тезликни ўлчовчи мослама ёрдамида аниқланган.
Яшнобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 4 август куни соат 23.00 да 68 ёшли С.К. 500.000 сўм эвазига саломатлаштирувчи марказлардан бирида икки жуфтга хилват учун хона тақдим этган.
— Хотиним ҳомиладор. Августда кўзи ёриши керак. Чилонзор туманидаги 7-туғруқ комплексига йўлланма берилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувида «International Job Organization – xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўмита ахборот хизмати маълум қилишича, “ABSOLUTE BUSINESS TRADE” хусусий корхонаси 2-Миробод кўчаси, 13, 15 ва 17-уйларни бузиш ҳисобига етказилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар Европа яҳудийлари диний жамоаси билан келишувга эришолмаганлиги сабабли Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган эди.
Ҳаётда шундай инсонлар ҳам бўладики, улар ўзгалар ҳисобидан кун кечиришни одат қилишган. Пойтахтимизнинг Сергели туманида истиқомат қилувчи Шокир Каримов (воқеа иштирокчиларининг исм-шарифлари ўзгартирилди) ҳам шундай кимсалар тоифасидан экан.
31 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Самарқанд вилояти ИИБдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда Жиззах вилояти ҳудудида 30 ёшли Ўроқбой Ж.ни қўлга олишди.
Оғир калла-мия жароҳати натижасида юзага келган миянинг шиши, оғир калла-мия жароҳати, бош юмшоқ тўқималарининг суякдан травматик ажралиши, катта гематомаси, мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилишлар, миянинг лат ейиши, тананинг кўплаб конталаш ва шилинмалари... Бу Тошкентда фожиали тарзда вафот этган, 2017 йилда туғилган болакайга етказилган жароҳатлар. Унинг қотили эса Миллий гвардия ходими. Ҳа, афсуски, шундай.
Ижтимоий тармоқларда икки нафар қизнинг ушланиши билан боғлиқ видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ бу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Бугун АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳолидан келган саволларга жавоб қайтарилди:
2 август куни ижтимоий тармоқларда бир нечта шахсларнинг ўзаро жанжали акс этган видеотасвир тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.