Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда қоидани бузмаган ҳайдовчига жарима солинди. Нега?

Тошкентда қоидани бузмаган ҳайдовчига жарима солинди. Нега?

Жорий йилнинг 9 июль куни фуқаро Х.Бекжоновга тегишли бўлган “Тико” русумли, 01 Z 538 FA давлат рақам белгили транспорт воситаси Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида, юқори чекланган тезлик 70 км/соат бўлишига қарамасдан 80 км/соат тезлик билан ҳаракатланганлиги махсус тезликни ўлчовчи мослама ёрдамида аниқланган.

Мазкур қоидабузарлик юзасидан автомобилнинг давлат рақам белгисини аниқлашда хатоликка йўл қўйилган ва “Матиз” русумли, 01 Z 538 ЕA давлат рақам белгили транспорт воситаси эгаси фуқаро Р.Салиховнинг яшаш манзилига жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган.

Ушбу хатолик зудлик билан бартараф этилган. Қоидабузарлик юзасидан "Матиз" русумли автомобиль эгасига чиқарилган қарор бекор қилиниб, “Тико” русумли, 01 Z 538 FA давлат рақам белгили транспорт воситаси эгасининг яшаш манзилига юборилган.

Киритилди: 14:34 07.08.2020. Ўқилди: 4336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!