Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализацияни олдини олишга ёшларни жалб қилиш зарурати ҳақида хабардорликни ошириш ва сиёсий тавсиялар ишлаб чиқишга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди, дея маълумот беради "Спутник".
Кеча, 10 июнь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи 2 ёшли Сарварбек Зиёдуллаевнинг йўқолганлиги тўғрисида ва бола ўғирлигида гумонланаётган аёл фотосурати келтирилган маълумот барча ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.
Тошкент шаҳридаги оилалардан бирида келиб чиққан ўзаро оилавий келишмовчилик сабаб, ота ўз фарзандининг танаси турли жойларига пичоқ билан жароҳат етказган.
Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 25 февралдан 11 мартгача бўлган вақт оралиғида Олмазор туманида яшовчи М.Т. ва қўшниси Ж.Т. “Қўйлиқ” деҳқон бозорида гўшт маҳсулотини сотиш билан шуғулланувчи Д.К.дан умумий қиймати 202.098.000 сўмлик 1 тонна 278,50 кг. қорамол гўшти маҳсулотини пулини бериш шарти билан олган.
Жаҳонга машҳур Хулио Иглесиас ўзининг юбилей турнесини Ўзбекистондан бошлайди, деб ёзади «MyDay».
Ўқувчининг телефонини ўзлаштиришга уринган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи фуқаро 2002 йилда туғилган қизни ожизалигидан фойдаланиб “зўрлаган”и айтилмоқда.
Сергели туманидаги ёғоч уйларда истиқомат қиладиган аҳолига кўп қаватли уйлар берилади. Бу ҳақда Сергели тумани ҳокими Нозим Хусанов маълум қилди.
Бугун соат 14:00да Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида талабалар ўртасида «Нажотга шошилайлик» шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳри ҳокимини вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 6 июндаги қарори билан 11 туман ҳокимининг 10 нафари вазифасидан озод қилинди ва ўз лавозимида "вақтинча вазифасини бажарувчи" (в.в.б.) мақомида қайта тикланди, деб хабар қилди "Спутник" нашри.
7 май куни соат 20 дан 14 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизматига жисмоний шахсга тегишли «ЗиЛ» русумли автотранспортда ёнғин юзага келгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда "Xabar.uz" хабар берди.
Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов маҳаллий аҳоли билан Сергели ярмаркаси аввал жойлашган ҳудуддаги ишлар ҳақида суҳбат олиб бормоқда, деб хабар берди «Kun».