Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан “GM Uzbekistan” АЖ дилерлик корхоналари билан ҳамкорликда махсус акция йўлга қўймоқда.
Бу вазифани Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги амалга оширади.
Юнусобод тумани ҳокимининг қарори бекор қилинди.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 55 ёшли аёл ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғига тан жароҳати етказди.
Буюк «табиб» АҚШ долларлари эвазига оёқлардаги касалликни даволашга ваъда берган.
Суперлигада 24-тур учрашувларидан ўрин олган "Локомотив" – "Бунёдкор" учрашуви якунида кутилмаган ҳолат юз берди.
Афсуски, ҳаётда ана шундай олижаноб инсоний туйғулардан мосуво, қалби мажруҳ кимсалар ҳам учраб турар экан. Зокирни (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзининг мудҳиш қилмишларидан лаззатланиши ортидан оғир жиноятларни содир этаверадиганлар тоифасидан, деб ҳеч ким ўйламаганди. У қўл урган мудҳиш жиноятлар тафсилотини ҳикоя қилиб бериш осон эмас.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида шу йил 14 сентябрь куни вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходим ўз раҳбарига ахборот бериб, унда иш юритувидаги Наманган шаҳрида яшовчи С.У. шу йил 27 август куни бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини Оҳангарон шаҳрида ҳайдаб кетаётиб пиёда З.Н.ни уриб юборган ва пиёда жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлиги юзасидан С.У.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича унинг ўгай отаси М.А. ўғлига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини енгиллаштириб беришни сўраб, эвазига пора таклиф қилаётганлигини маълум қилган.
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида шу йил 22 сентябрь куни 2 номаълум шахс фуқаро А.И.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, қўлидан ичида 2 миллион 685 минг сўм пули, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва телефон қувватлантириш мосламаси бўлган барсеткасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
22 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида жойлашган «Территория» ресторанида ёнғин содир бўлди. Муассасанинг том қисми ёнди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.
Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Тошкент шаҳри Сергели туманида истиқомат қилувчи Э.Х. вафот этган икки ярим ёшли ўғлининг ўлимида маҳаллий оилавий поликлиника шифокорларини айбдор деб ҳисобламоқда. Ва айни мана шу фикрида содиқ қолиб у Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилган.