Аввалроқ, бугун, 8 июнь куни Тошкентда қайд этилган кучли шамол оқибатида бир қанча дарахтлар йўл бўйига ва айрим ҳаракатланиб кетаётган автомобиллар устига ағдарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳрида бугун, 8 июнь куни кучли шамол кузатилмоқда. Ёз фасли бўлишига қарамасдан, бир неча кун давомида кучли жала ёғиши оқибатида шаҳар ҳудудида намгарчилик миқдори ошиб кетди.
2019 йилнинг 4-7 июнь кунлари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи жами 49 нафар фуқаролар “овқатдан токсикоинфекция” ташхиси билан Ўзбекистон Республикаси ССВ ЭМЮКИТИ, 2 ва 5-сонли юқумли касалликлар шифохоналарига ётқизилган.
Тошкентда яна кучли шамол кўтарилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
2019 йил 2 июнь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри 10-кичик тумани ҳудудида жойлашган савдо дўкони олдида Чирчиқ шаҳрида яшаган 48 ёшли Д.Ш.. ҳамда шу кичик туманида яшовчи 54 ёшли И.М. билан ўзаро жанжал оқибатида боши билан ерга йиқилиб жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган.
Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М.Қ. жазо муддатини ўтаётган маҳкумни уриб ўлдиргани айтилмоқда.
Жорий йилнинг 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида яшовчи 34 ёшли В.К., қўшнилари 30 ёшли И.С. ва 42 ёшли А.Т.лар маст ҳолда Спутник 7-даҳасида ўзаро жанжаллашиб, В.К., А.Т.нинг юзига қўли билан урган вақтида у боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Овқатдан заҳарланиш ҳолатидан кейин «Oqtepa Lavash» Тошкентдаги 14та филиалларини ёпди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» дастурида хабар берилди.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, 19-даҳасида яшовчи 53 ёшли Лилия М. уйга қайтганида ҳеч ким эшикни очмагани учун 7 июнь куни ички ишларга мурожаат қилган. Аёл уйда 77 ёшли онаси ва 28 ёшли ўғли бўлиши кераклигини айтган.
Сўнгги пайтларда зангори экран орқали катта ютуқлар ўртага «тикилган» ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар жуда оммалашди. Бундай азарт ўйинлар эпохасини шубҳасиз «ЗўрТВ» телеканали ўзининг «Борига барака» кўрсатуви орқали бошлаб берди. Мазкур кўрсатув қисқа фурсатда катта машҳурликка эришди, миллионлаб аудитория йиға олди. Чунки осонгина машина ёки квартира ютиб олишни ким ҳам истамайди дейсиз.
Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёевнинг куёви ҳамда унинг ширингина қизалоғи акс этган видео тарқалди.
5 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 2011 йилда туғилган қизчани алдов йўли билан олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.