Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев бир қатор ташаббусларни илгари сурди.
Ижтимоий тармоқларда қора рангли “Lacetti-2” русумли автомобиль (давлат рақами 01 A 337 AA) қарама қарши йўналишдан ҳаракатланганлиги акс этган иккита видео тарқалди. Ўтказиб юборишдан бош тортган ҳайдовчиларга жавобан, “Lacetti-2” ҳайдовчиси махсус ёритувчи ва товуш сигналларини ёққан.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар идишлар тўпламида 3 килограмм заргарлик буюмларини аниқлашди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод қўрғонидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятига эга 4К708 автомобиль йўлида 24 ноябрь куни соат тахминан 22:00 да номаълум автомобиль ҳайдовчиси велосипедда ҳаракатланиб кетаётган 15 ёшли мактаб ўқувчиси М.З.ни уриб юборган. Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан қочиб кетган.
2019 йил 18 ноябрь куни тахминан соат 15:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 7-мавзе 14-уй 21-хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадон эгаси 79 ёшли Т.М.ни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, Т.М.нинг чап қўл номсиз бармоғида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик тилла узугини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
2019 йилнинг 26 ноябрь куни соат 12:36да Тошкент шаҳри Миробод тумани “Байналминал” маҳалласи Оғабегим кўчасида жойлашган 30-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Тошкент вилоятида бегона уйга адашиб кириб қолган руҳий ҳаста эркак хонадон эгасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу факт асосида Абдулла У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Бектемир тумани ҳокимлиги қарори билан узунлиги 140 метр ва кенглиги 7 метр бўлган кўприк замонавий қурилмалар ёрдамида таъмирдан чиқарилади. Мутахассислар аллақачон кўприкни реконструкция қилиш ишларини бошлаб юборишган.
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари йўлнинг қатнов қисмидан бир қизни судраб олиб чиқиб кетишаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.
Тошкентда Италия компанияси билан ҳамкорликда йўл белгилари ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлигида хорижий меҳмонлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.