Аҳолининг шифокор қабулида навбат кутиб қолиши, касаллик тарихи ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш билан боғлиқ ортиқча вақт йўқотишларнинг олдини олишга қаратилган «Klinik.uz» дастури яратилди, деб ёзади ЎзА.
Шаҳрисабз туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига истеъмолчи Шаҳрисабз туман “Хитой” МФЙ, Хитой қишлоғида яшовчи фуқаро Сирожиддин Умаров ариза билан мурожаат қилди.
16 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қўлга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинди, дея хабар қилди жума куни «Газета.uz"нинг вазиятдан хабардор бўлган ахборот манбаси. Унинг маълумотига кўра, ҳозирда у қариндошлариникида.
Жаҳон мероси қўмитасининг июнь ойи охирида ўтадиган йиғилишида Шаҳрисабзни ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатидан чиқариш масаласи муҳокама этилади. Бу ҳақда “Газета уз” нашрига германиялик мутахасис Йенс Йордан маълум қилди.
Ўзбекистоннинг оддий фуқароси, мактаб директори, депутат ўзи учун тилла соат, янги автомашина, ҳовли-жой ёки ер сўраётгани йўқ. Ўзи раҳбарлик қилаётган мактаб учун жонини “хавф” остига қўймоқда.
15 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи Н.П. уйида божаси Ю.М. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиш асносида можарога борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Қашқадарёда рангли металлни ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетишга уриниш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Китоб тумани ҳудуди ҳайратланарли табиий ёдгорликлар билан бирга Ҳазрати Башир, Мавлоно Хожаги Имканагий, Хожа Саййид Неъматуллоҳ, Шайх Шамсиддин, Жунайдуллоҳ, Ислом шайх ўғли Ҳозиқ, Абдураҳмон Ҳисорий каби алломалар, Хиромий, Абдулла шоир сингари назм усталари мангу қўним топган тарихий қадамжоларга бойлиги билан ажралиб туради.
Қашқадарё вилоятида имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама ижтимоий ҳимоялашга, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб беришга, кичик ёшдан ногирон бўлган фуқароларни уй-жой билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қашқадарёнинг Китоб туманида истиқомат қилувчи 24 ёшли Латофат Раҳимова маҳаллий милиция бўлимига яқинлари билан ташриф буюрган ва натижада уни милиция офицери шафқатсизларча калтаклаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасининг Одам савдосига ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманида яшовчи аёл яқинлари томонидан кутиб олинди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 3 июнь куни рўй берган ЙТҲда ота-бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.