Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга Россия ва Туркия ҳамкор эканини эслатган ҳолда маълум қилди.
Ғарб етакчилари Россия президенти Владимир Путиннинг “фикрлашига таъсир ўтказиш” учун Киевга ҳарбий ёрдамни кучайтирмоқда, деб ёзади Financial Times.
AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ўғли Вашингтонни Украина манфаати учун қарзга ботиб, америкаликлар фаровонлигига зиён етказувчи сиёсат олиб боришга тайёрликда айблади.
АҚШ президенти Жо Байден маълумотларни ошкор қилгани учун жазоланган кўплаб маълумот тарқатувчиларга қараганда кўпроқ махфий ҳужжатларни олган бўлиши мумкин. Бу фикрни НСА собиқ ходими Эдвард Сноуден билдирди.
Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакилини алмаштирди, бу лавозимни Александр Кузнецов ўрнига Ринат Аляутдинов эгаллайди.
Aввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Украина муаммосини музокаралар йўли билан ҳал қилишга тайёрлигини, мақсадларга тинч йўл билан эришиш афзалроқ вариант эканини айтганди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль Бразилиядаги тартибсизликларни қўзғатувчиларнинг ҳаракатларини кескин қоралайди.
Россия президенти Владимир Путиннинг рус қўшинлари Кристмас байрамини нишонлаш муносабати билан ўт очишни тўхтатиши ҳақидаги баёноти катта эҳтимол билан Украина обрўсига путур етказиш мақсадида қилинган ахборот операциясидир, деб ёзади Урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари.
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Россия президенти Владимир Путин тез орада вафот этишини таъкидлади. Будановнинг айтишича, Путин саратонга чалинган.
Россия президенти Владимир Путин “Циркон” гипертовушли ракета тизимлари билан жиҳозланган “Адмирал Горшков” фрегатининг “жанговар хизмати маросими”да иштирок этди, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари.
Россия президенти Владимир Путин жорий йилги илк халқаро телефон суҳбатини Қозоғистон раҳбари Қосим Жомарт Тўқаев билан ўтказди.
Хитой етакчиси Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путинга йўллаган табрикномасида 2023 йилда Пекин ва Москва ўртасидаги муносабатлар ривожланиш учун янги имкониятларга эга бўлишини айтди.