Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистон Республикасига ташрифидан олдин иккита ўта муҳим воқеа бўлиб ўтди.
Facebook ижтимоий тармоғи АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ чегараларига йўл олаётган муҳожирлар карвони ҳақидаги сайловолди ролигини пуллик тарқатишни тақиқлади.
5 ноябрь куни расмий Вашингтон расмий Теҳронга нисбатан “Ҳамкорликдаги умумий ҳаракатлар режаси” ядро дастури қабул қилингунга қадар амалда бўлган санкциларни кучга киритди. Бу чекловлар асосан нефть экспортига тааллуқли.
АҚШ президенти Доналд Трамп Яманда Саудия бошчилигидаги коалиция Америкада ишлаб чиқарилган қуроллардан қандай фойдаланишни билмаётганини айтди ва Яманни ҳозирда ердаги энг даҳшатли жой деб сифатлади.
Кеча, 2 ноябрь куни АҚШ Туркиянинг икки вазирига нисбатан жорий қилинган чекловларни бекор қилди. Бу расмий Вашингтон ва Анқара муносабатлари яхшилана бошлаганини кўрсатади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Парижда бўлиши кутилаётган навбатдаги учрашуви жудаям қисқа бўлади. “Катта йигирматалик” саммити доирасида кенг кўламдаги музокаралар ўтказилади. Бу ҳақда РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп вазирлар маҳкамасига Хитой билан савдо келишуви ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.
Жаҳондаги ҳолат оддий эмас, зиддият кучаймоқда ва кўп йиллик келишувлар барбод бўлмоқда, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин хорижда истиқомат қилувчи VI бутунжаҳон ватандошлар конгрессида.
Би-би-си мухбири Стеф Макговерннинг айтишича, 2012 йилда Дональд Трамп шахсий учрашувда уни "жуда чиройли" деб атаган, аммо унинг бу хатти-ҳаракатларини журналист аёл жирканч деб билган, дея ёзади “ The Daily Telegraph”.
АҚШ президенти Дональд Трамп фуқаролик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритиш ниятида, унга кўра Қўшма Штатлар ҳудудида туғилган мигрантлар фарзандлари бундан буён Америка фуқаролигини олишмайди.
Россия президенти ва АҚШ раҳбарининг учрашувидан кўзланган мақсад маълум бўлди, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, 2016 йилги президентлик пойгасида ўзига рақиб бўлган мамлакат собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан сайловларда иштирок этишга тайёрдир.