Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин: «Одамларни қўрқитишмоқда, уларни қўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишмоқда»

Путин: «Одамларни қўрқитишмоқда, уларни қўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишмоқда»

Жаҳондаги ҳолат оддий эмас, зиддият кучаймоқда ва кўп йиллик келишувлар барбод бўлмоқда, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин хорижда истиқомат қилувчи VI бутунжаҳон ватандошлар конгрессида.

«Бу айниқса, ҳозир, бизнинг мамлакатимиз келажагига бевосита алоқадор масалалар ҳал этилаётган вақти жуда муҳим. Жаҳондаги вазият мураккаб, зиддият кучаймоқда, халқаро ҳуқуқ асослари бузилмоқда, кўп йиллик келишувлар барбод бўлмоқда», – деб баёнот қилди Путин.

Россия президенти, шунингдек, қатор мамлакатларда русофобия кайфияти ва миллатчиликнинг бошқа ўта агрессив шакллари кучаяётганини қайд этиб ўтди.

Путин Украина ва Болтиқ бўйи давлатларида тарих қайтадан ёзилаётгани, ёдгорликларга ва рус тилига қарши кураш олиб борилаётганини мисол тариқасида келтириб ўтди.

«Одамларни қўрқитишмоқда, уларни қўрқитиб, ўз ҳукмини ўтказишмоқда», — деб қўшимча қилди Путин.

Manba: asr.uz

Киритилди: 22:44 01.11.2018. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!