Президентимиз Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида Оролни қутқариш, унинг қуриган ҳудудида ўрмонзорлар барпо этиш, жумладан 2019 йилда 500 минг гектарлик ўрмон яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
2018 йил 31 декабрь куни номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар Окжагис МФЙ ҳудудида фуқаро З.С. (исмли аёл)ни қўлидан ичида 500 АҚШ доллари, фуқаролик паспорти ва заргарлик буюми бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан кетиб қолган.
2018 йилнинг 25 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани Оқ олтин МФЙда яшовчи Р.Т. ва О.С.лар шу МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли фуқаро М.К. ҳамда Ж.Ж.ларнинг баданини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида оғир йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди, деб ёзмоқда ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги шифохонада электр таъминотидаги узилишлар сабаб, сунъий нафас олиш қурилмаси ишламай қолмоқда. Сунъий нафас олиш қурилмасига уланган беморларга қариндошлари қурилмани қўли билан сиқиб, кислород беришга мажбур бўлмоқда.
2018 йил 20 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида Сарбий ОФЙда жойлашган уйда яшаган фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлди, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жаннат кўчасида яшовчи Қ.П. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида “Оқ олтин” МФЙда яшовчи А.А. уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи келини Ю.Т.нинг юзига қўли билан уриб йиқитиб, баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида яшовчи йигит сариёғ ичидан 100 млн. сўмлик пул ютуқли жетонни топиб олган.
Тўрткўл туманида яшовчи Аъло Турмоновнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида ўтказилган профилактик тадбир жараёнида унга тегишли уяли телефон кўздан кечирилганида, телефон аппаратининг хотирасида ақидапарастликни тарғиб қилувчи, тақиқланган видеоматериаллар мавжудлиги маълум бўлди.
Шу йилнинг 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида яшовчи А.Х. қўшниси Б.А.нинг уйида маҳалладоши О.М. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида А.Х., О.М.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Нукусдаги музей мажмуи яқинидаги майдон Қорақалпоғистон аҳолиси ва меҳмонларининг севимли жойларидан биридир.