Франция президенти Эммануэль Макрон Тулузадаги ҳарбий базага ташрифи чоғида парашютдан сакраб кўришга ваъда берди. Бу ҳақда Depeche du Midi нашри хабар тарқатган.
Пайшанба куни Франциядаги Лион университети биноларидан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда La Plume Libre Twitter саҳифасида хабар қилди.
Vouchercloud портали тадқиқотчилари дунёдаги «энг ақлли» 25 давлат рўйхатини эълон қилди. Рўйхатни тузишда Нобель мукофоти лауреатлари сони, аҳолининг ўртача IQ даражаси ва мактаблардаги ўзлаштириш ҳисобга олинди.
Франция пойтахтининг Тревиз кўчасида жойлашган нон дўконида маҳаллий вақт соат 9 да портлаш содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
Яқинда Бразилияда дам олаётган Неймарнинг янги соч турмаги ижтимоий тармоқларда анча шов-шув бўлганди.
Париждаги Опера майдонида «сариқ нимчалилар»нинг референдум ўтказиш талаби билан уюштирган норозилик намойиши якунига етгач, улар Сен-Лазар вокзали томон ўтказилмади. Шундан сўнг, «Коммерсантъ» хабарига кўра, намойишчилар полиция билан муштлашишни бошлаган. Бу вақтда намойишчилар сафида 3 мингга яқин одам бўлган.
Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Парижда Халқаро мусулмонлар форуми ўз ишини бошлади. Мазкур тадбир Франция мусулмонлар кенгаши томонидан ташкил этилган биринчи тадбир бўлиб, унда хорижий давлатлар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам ўз маърузаси билан иштирок этди.
Куни кеча муфтий Усмонхон Алимов Парижга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Жан-Ив ле Дриан Америка президенти Дональд Трампни Франциянинг ички ишларига аралашмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент» хабар берди.
Буюк Британияда Brexit жараёни бўйича ноаниқлик сақланиб қолмоқда.
Украина хавфсизлик хизмати Париждаги норозилик намойишлари акс этган суратларда Донецк халқ республикасининг байроғини кўтарган икки кишининг суратига эътибор қаратди.
Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан АҚШ президенти Дональд Трампдан мамлакат ички сиёсатига аралашмасликни сўради, деб хабар қилмоқда Russia today.