Орол денгизининг қуриши туфайли қарийб 4 миллион гектар ҳудудда катта чўл пайдо бўлди. Мазкур ҳолат минтақада мисли кўрилмаган экологик ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаргани барчамизга маълум. Хусусан, ҳудудда чўлланиш жараёни тезлашди.
“DIRECTV”, “Radio Mitre”, “Cope” ва “TNT Sports” каналлари журналисти Фабиан Годнинг фикрича, “Реал”ни Зидандан кейин ким бошқариши маълум.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 1 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.
«Шимолий Корея келишувга эришиш учун АҚШ томонидан қандай кафолатларга эга эканлиги ҳақида ўзи қарор қабул қилиши керак», – деган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Пхенянда шимолий кореялик мулозим Ли Ён Хо билан учрашувидан сўнг. Бу ҳақда «xabar.uz» хабар бермоқда.
Туркманистонда полиция турар жой биноларида рейдлар ўтказмоқда.
Июлнинг 27-санасида камёб ҳодисани кузатамиз — тўлин Ой тутилади. «Новое время» хабар беришича, тўлин Ой тўлиғича Ернинг соясида қолади ва бу жараён анча узоқ вақт — 103 дақиқа давом этади.
Голливуднинг тирик афсоналаридан саналмиш Роберт де Ниро ўзининг шахсий ресторанларига АҚШ президенти Доналд Трампнинг киришини тақиқлаб қўйди.
“Milli.az”нинг Туркия матбуотига асосланиб хабар беришича, ижтимоий тармоқ феномени бўлган Коксал бобо ҳақида ҳикоя қилувчи “Соат учга қадар” комедияси кинотеатрга қўйилган.
12 яшар Убай қори Яҳёев Ёшлар телеканалининг «Янги кун» дастурида барчани лол қолдирди. Кўрсатув бошловчиси ундан Қуръони Каримнинг 3 та турли оятларини айтиб беришини сўради. Убай қори эса барча оятларни хатосиз қироат қилиш баробарида бу оятлар Каломуллоҳнинг нечанчи пораси таркибига киришини ҳам айтиб берди.
Шу йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент расмий сайти хабар берди.
Кун тартибида жорий йил учун белгиланган товарлар ва хизматлар экспорти режасининг бажарилиш ҳолати, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари, товарлар ва хизматлар импортини оптималлаштириш, уларнинг нархини асоссиз равишда оширилишини олдини олиш, импорт ўрнини босувчи маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги, жорий йилда етиштирилган бошоқли дон экинларини нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш, ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга ошириш, сувдан самарали фойдаланишда мутасаддилар ва сектор раҳбарларининг шахсий масъулияти ва бошқа масалалар бор.
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 май куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.