Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Кир Стармер

Тўйхонада пичоқланган андижонлик фуқаро вафот этди

Тўйхонада пичоқланган андижонлик фуқаро вафот этди

Балиқчи туманида яшовчи А.Ж. «Наво» тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши М.У.нинг ўнг оёқғига пичоқ билан уриши натижасида жабрланувчи вафот этди.

Киритилди: 16:16 31.08.2018. Ўқилди: 1839 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳар қандай аёлнинг кўнглини кўтарувчи “фокус” (видео)

Бу “фокус” ҳар бир аёлнинг кўнглини кўтариши тайин. Ахир гул аёл учун энг чиройли совға айниқса у кутилмаганда туҳфа қилинса.

Киритилди: 14:46 31.08.2018. Ўқилди: 2156 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Хитой ўзининг иккинчи авиаташувчи кемасини синовдан ўтказди

Хитой армияси мамлакатдаги иккинчи авиаташувчи кеманинг денгиздаги синовларини муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги вакили У Цянь маълум қилди. Унинг айтишича, барча тадбирлар хавфсиз ва режага кўра амалга оширилиб, кўзланган мақсадларга эришилган.

Киритилди: 07:01 31.08.2018. Ўқилди: 1187 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Иш ҳақи олинадиган кун байрам кунига тўғри келса, ойлик қандай тўланади?

Бу ойда иш ҳақи олинадиган кун байрам кунига тўғри келган. Шунга кўра бухгалтер ойлик иш ҳақини тўланишини кечиктириши мумкинми? (У.А, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри) Йўқ, мумкин эмас. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин

Киритилди: 06:46 31.08.2018. Ўқилди: 1483 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Иш ҳақи олинадиган кун байрам кунига тўғри келса, бухгалтер ойлик иш ҳақи тўланишини кечиктириши мумкинми?

— Бу ойда иш ҳақи олинадиган кун байрам кунига тўғри келган.  Шунга кўра бухгалтер ойлик иш ҳақини тўланишини кечиктириши мумкинми? (У.А, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри)

Киритилди: 15:44 30.08.2018. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Трамп АҚШда «зўравонликлар» юз бериши мумкинлигини билдирди

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг хавотир билдиришича, Республикачилар партияси оралиқ сайловларда муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса, мамлакатда зўравонлик ҳолатлари юз бериши мумкин. Президентнинг сўзлари CNN телеканали томонидан келтирилган.

Киритилди: 13:49 30.08.2018. Ўқилди: 1178 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Психологик тест: Қайси соҳада яхши пул топа оласиз?

Қандай машғулот сизни кўпроқ қизиқтиради? Арзимас кўринган кичик «ҳобби”нгиз туфайли келажакда катта мавқеъга эришишингиз ёки суйган машғулотингизга эътибор бермай, бир умр ёқтирмаган ишингиз билан шуғулланиб ўтишингиз мумкин.

Киритилди: 22:21 29.08.2018. Ўқилди: 12115 марта. Фикрлар сони: 0 та.

3D-принтерда кўзи ожизларга кўриш имконини бериши мумкин бўлган сунъий кўз босилди

АҚШнинг Миннесота университети олимлари 3D-принтерда кўзи умуман кўрмайдиган одамларга кўриш имконини бериши мумкин бўлган бионик кўзни босиб чиқаришди. Имплантни яратиш учун бир соатга яқин вақт кетган.

Киритилди: 20:01 29.08.2018. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Oнкологик хасталикларга шифо истаб хорижга боришга ҳожат йўқ

Онкологик касалликлар бугунги кунда бутун дунёда инсон саломатлигига жиддий таъсир этаётган долзарб тиббий-ижтимоий муаммодир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бундай касалликлар билан касалланиш кўрсаткичи йилдан йилга ўсиб бормоқда. Маълумки, онкологик касалликларнинг олдини олиш ва эрта босқичларда аниқлаш – жуда муҳим омил ҳисобланади. Онкологик касалликлар эрта босқичда самарали даволанса, ушбу дарддан тўлиқ фориғ бўлиши мумкин. Бу борада сўнгги йилларда мамлакатимизда кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелда қабул қилинган “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳолига ихтисослашган онкологик тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш, аҳолининг барча қатламини тўла қамраб олувчи тизимни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қарор асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқди. Жумладан, жорий йил 28 август куни Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида «Elekta Infinity» фирмасининг замонавий чизиқли тезлаткич нур бериш ускунасининг ўрнатилганлиги муносабати билан, унинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумки, нур терапия – онкологик беморларни даволашдаги асосий усуллардан бири ҳисобланади. У жарроҳлик усули билан бирга комбинирланган ва алоҳида шаклда қўлланилади. Ушбу усул паллиатив ва симптоматик даво учун ҳам ишлатилади. Ривожланган давлатларда нур терапия онкологик беморларнинг 60 фоиздан ортиғини даволашда қўлланилади. Марказнинг нур терапия ўтказувчи чизиқли тезлаткичи билан таъминланиши эса йилдан йилга ривожланиб, янгиланиб бораётган янги технологияларни амалиётда қўллаш имконини беради ва нур терапия ўтказиладиган беморлар контингентининг ортишига, уларнинг ҳаёт сифати ва даволаш натижаларининг яхшиланишига олиб келади. – Ушбу ноёб ва замонавий ускуна жаҳоннинг етакчи клиникаларидагина мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда ҳам илк бор онкологик беморларни мана шундай илғор нур терапия ёрдамида даволаш имкони яратилмоқда. Замонавий нур терапиянинг ўрни ва имкониятлари жуда кенг бўлиб, ушбу ускуна нишонга максимал аниқ даволовчи доза беради ва соғлом тўқима ҳамда аъзоларнинг зарарланиш эҳтимолини кескин камайтиради, – дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов. – Натижада, даволаш самарадорлиги ортади, ремиссия даври узаяди, ҳаёт сифати яхшиланади, ножўя таъсирларнинг камайиши ҳисобига беморлар ногиронлиги камаяди, онкологик беморларнинг шифохонада бўлиш даври қисқаради. Бундай самараларга эришиш учун нур терапиянинг ушбу замонавий ҳажмли (3D) конформациялаш усули дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам кенг қўлланилади. IMRT/VMAT ускуналарининг қўшимча равишда йўлланилиши эса, ҳаёт учун муҳим бўлган аъзоларга доза юкламасининг кескин камайишига, нурдан кейинги асоратлар хавфининг қисқаришига ва аниқ жараёнга нисбатан оптимал нур терапия ўтказишга имкон беради. Бугунги кунда бош-бўйин, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзолари ўсма касалликларини даволашда ривожланган давлатларда ушбу технология “олтин” стандарт ҳисобланади. Бундан ташқари, нур терапиянинг ротацион услубда тутамлар интенсивлигини модуляция қилиш (VMAT) натижасида, ускунанинг ўтказувчанлик қобилияти вақтининг 2-3 баробар қисқаришига эришилади. Бу эса, ўз навбатида ўпка, простата бези каби ҳаракатчан аъзолардаги ўсма нишонларини даволашда жуда муҳимдир. Бир сўз билан айтганда, Соғлиқни сақлаш тизимининг бундай юқори технологияга асосланган, инновацион ва замонавий ускуна билан таъминланиши Давлатимиз раҳбарининг ҳалқимиз саломатлигини сақлаш йўлида олиб бораётган оқилона сиёсати маҳсулидир.

Киритилди: 17:22 29.08.2018. Ўқилди: 4918 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳаж зиёратига отланган аёлга ўлим ташхиси қўйилганди, аммо...

Мисрлик аёлга Ҳаж зиёратини амалга оширишидан аввал буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ касаллик аниқлангани сабаб яқин кунларда вафот этиши айтилган эди.

Киритилди: 15:07 29.08.2018. Ўқилди: 2114 марта. Фикрлар сони: 0 та.

30 август куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 август куни пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.

Киритилди: 13:56 29.08.2018. Ўқилди: 1512 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Кардиологлар узоқ муддатли таътил умрни узайтиришини исботлади

Европа кардиология жамияти шифокорлари 1,2 минг киши иштирокида 50 йил давом этган тадқиқот натижаларини эълон қилди ва узоқ муддатли таътил юрак касалликлари юзага келиши хавфини камайтириб, умрни узайтиради деган хулосага келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Киритилди: 13:17 29.08.2018. Ўқилди: 1324 марта. Фикрлар сони: 0 та.