Улкан тўғон қазилма ёқилғига бўлган талабни камайтиришга ёрдам бериши керак.
Биология фанлари доктори, Жорж Мейсон университети тизимидаги биология мактаби профессори (AҚШ) Aнча Баранова коронавирус эркаклар учун қандай хавф туғдириши ҳақида гапирди.
24 июнь куни соат 19:27 ларда Андижон вилояти ИИБ ТХТБга Пайтуғ темир йўл бекати бошлиғи телефон орқали Пайтуғ бекатида вагон устига чиққан фуқарони юқори кучланишли электр токи урганлиги ҳақида хабар берди.
RAC1 хабарига кўра, Лионель Мессининг шартномасини узайтиргани клубнинг аҳволини оғирлаштиради. "Барселона" зудлик билан иш ҳақини 200 миллион еврога қисқартириши керак.
28-29 июнь кунлари Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров расмий ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлади. Ташриф давомида Эмомали Раҳмон билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
- Ҳар бир доллар давлатимизга фойда келтириши керак. Инвестиция инвестиция учун эмас, иш ўрни яратилиши, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўзлаштирилиши керак. Лойиҳаларнинг самарали ишлаши учун эса корхонанинг айланма маблағи, гази, электр энергияси, экспорти нима бўляпти - булар билан доим шуғулланиш лозим, — деди президент.
«78.ru» нашрининг хабар беришича, 17 июнь куни Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск тумани шифохонасига тез ёрдам машинасида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда олиб келинган.
Қонунчиликка кўра: ➖ гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар тўлиқ қоплаб берилади...
Мисрнинг «Ал-Азҳар» таълим мажмуаси билан эришилган келишувга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу таълим мажмуасининг барча муассасаларига қабул қилиш фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистонда коронавируснинг "ҳиндча" штамми аниқланган.
Mercedes-Benz ишлаб чиқарувчиси 2039 йилгача электр транспорт воситаларига тўлиқ ўтишни режалаштирмоқда, Германиянинг Volkswagen концерни эса 2040 йилдан.
Россия президенти Владимир Путин AҚШни 2014 йилда Украинада давлат тўнтаришини уюштиришда айблади. Бу ҳақда у Иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллигига бағишланган мақоласида ёзган.