Севастополдаги Лисейцевлар оиласининг ёш ўғилчаси Кремлда бўлиб ўтган тадбирнинг юлдузига айланди.
Россия президенти Владимир Путин рейтингининг тушиб кетишига сабаб — россияликлар яшаш шароитлари яхшиланишига ишонмаслигида. Бу ҳақда Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази раҳбари Валерий Федоров «Дожд» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги иқтидорли украиналиклар учун ўз-ўзини англаш имкониятларини яратишга қаратилган барча ишларни қилажагини айтди.
Бош қаҳрамон сифатида Владимир Зеленский ўйнаган Украинанинг «Халқ хизматкори» сериали YouTube ’да кўрсатмай қолди. «Эхо Москви»нинг хабар беришича, 22 майдан бошлаб ушбу сериални россиялик томошабинлар кўра олмайди.
Украина президенти Владимир Зеленскийга “Сиёсат — энди ўрганаётганлар учун” болалар китоби совға қилинди.
Украина президенти Владимир Зеленский истеъфоси тўғрисидаги петиция 25 мингдан зиёд овоз тўплади. Петиция давлат раҳбари сайтида рўйхатга олинган.
Украина Президенти Владимир Зеленский истеъфоси учун мамлакатнинг расмий сайтларидан бирида петиция эълон қилинди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Украинанинг собиқ раҳбари Петр Порошенко ўз хизмат вазифаси билан хайрлашган бўлса-да, украин халқининг етакчиси сифатида ўз статусидан воз кечишга шошилмаяпти. Ҳар эҳтимолга қарши, Твиттерда у ўз мавқеини "Украина президенти" сифатида сақлаб турибди.
Владимир Путин Украина президенти лавозимини эгаллаган Владимир Зеленскийга ҳозирча табрик йўлламайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг амакиваччаси Игорь Путин тарихдаги энг йирик пул ўзлаштириш бўйича схема иштирокчиси сифатида гумон қилиняпти. Бу ҳақда «CBS»га банкнинг собиқ менежери Говард Уилкинсон маълум қилган.
Украина президенти Владимир Зеленский инаугурация вақтида депутат Олег Ляшкога кескин жавоб қайтарди. РИА Новости хабарига асосан.
АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканалига интервью берди. Унда президент Россияга нисбатан қаттиқ сиёсат олиб бораётганини айтган.