Сарвар кунни маҳаллани айланиб чиқиш билан бошлайди. Асосан, чет элдан қайтган меҳнат муҳожирлари билан мулоқотда бўлади.
31 июль куни Нью-Йоркда АҚШнинг юқори мартабали мулозимлари иштирокида Миллий киберхавфсизлик саммити ўтказилди.
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига 50 миллион доллар ажратилмоқда. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ОТМларга кириш имтиҳонларининг биринчи куни «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»хабар қилди.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22, кундузи 34-36 даража иссиқ бўлади.
Бугун ОТМда ўқиш учун тест топшириш жараёни бошланди. Абитуриентлар имтиҳон топширишди. Ота-оналар фарзандларини хаяжон билан экранлар орқали кузатишди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар билан бўлган учрашувига ҳам бир йил бўлди. Ундаги бир ҳолат сира ёдимдан чиқмайди...
Хонанда Нилуфар Усмонова бугун бешинчи бор она бўлди.
Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида 23 май куни кўзи ёриган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимованинг фарзанди қиз туғилиб, кейинчалик ўғил фарзандли бўлиб қолганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Ўзбекистон тарихида биринчи марта ОТМларга кириш имтиҳонларини телевизор орқали онлайн томоша қилиш мумкин.
Экспортга чиқарилувчи асосий хом-ашё маҳсулотлари нархининг пасайиши, шунингдек, халқаро савдо муносабатларидаги танглик Ўзбекистон иқтисодиёти учун хавф туғдиради. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) баёнотида айтилган.
Республика Марказий банкининг пул-кредит сиёсати бўйича шарҳига кўра, ўзбекистонликларнинг чет элдаги даромадларидан келиб тушган тўловлар ҳажми 2018 йилнинг биринчи ярмида 2,3 млрд долларни ташкил қилди.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси республика бўйича уюшган савдо мажмуалари ҳамда деҳқон бозорларидаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.
2018 йил 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги норма кучга кирди.
Тошкент шаҳрида аввал беркитилган Фидокор кўчасининг Ойбек кўчасига чиқиш қисми транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.
Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида қуролланган шахсларнинг ҳукумат биносига ҳужуми натижасида 15 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди. Ҳужум чоғида худкуш ўзини портлатиб юборди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Иқтисодчи ва эксперт Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонда GM Uzbekistan автомобилларининг нархи ошиши ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Адлия вазирлиги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар тоифалари рўйхати ва Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга тузатиш киритишни таклиф этмоқда.
2018 йил 1 августдан айрим соҳа вакилларининг иш ҳақлари оширилади, деб хабар қилди телеграмдаги ҳуқуқий-ахборот канали.
Тест синовлари материаллари Фельдегерлик хизмати, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар томонидан, уларнинг махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда 31 июль куни республиканинг барча ҳудудларига етказилди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Ассалому алайкум. Пластик картадаги пулларимизни банкоматлар орқали нақдлаштириб олсак бўладими?
Суриядаги уйларига бомба тушиши оқибатида келиб чиққан ёнғинда оғир жароҳат олган Эвин Ҳожи Иброҳим Туркияда охирги 3 йилда 93 марта марта жарроҳлик амалиётини бошиан ўтказди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.
Шунингдек, вазирлик мактабларга уй вазифаси бермасликни ёки унинг ҳажмини иложи борича қисқартиришни маслаҳат берди.
Техасда «Барселона» ва «Рома» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўйин голларга бой тарзда кечиб, 4:2 ҳисоби билан римликлар фойдасига якун топди.
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбирлари хабар бермоқда.
Тошкентда актриса Фарангиз Режаметова ҳалок бўлган пиёдалар ўтиш йўлагида яқин орада светофор ишга тушади, деб ёзади «daryo.uz».
Марказий Африка Республикасида «Вагнер» норасмий қуролли гуруҳи фаолияти ҳақидаги ҳужжатли фильм учун материал йиғаётган Россия тасвирга олиш гуруҳини маҳаллий консультант билан учрашувга кетиш йўлида ўлдиришган.
Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўлларнинг қурилишига жалб этилиши мумкин.
Ўзбекистонда 1 августда старт оладиган олий таълим муассасаларига кириш учун қабул имтиҳонлари жараёнида АКТдан кенг фойдаланган ҳолда, имтиҳонларнинг очиқ ва ошкора ўтказилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги техник ҳамкорлик қилмоқда, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати.
АҚШнинг Техас штатида яшовчи 26 ёшли Дэвис Касарес 2017 йилнинг сентябрь ойида ўз стартапини ишга туширишни орзу қилиб, Остиндан Кремний водийсига кўчиб ўтган. Касарес коллежни тугатган ва General Motors’га ишга жойлашган, у ерда сифат назорати мутахассиси лавозимидан веб-дастурчи лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтган.