Қозоғистон ун экспорти соҳаси бўйича агросаноат мажмуасида барча тармоқлардан фарқ қилади. Бу ҳақда Қозоғистон ғаллани қайта ишловчи иттифоқи раиси Евгений Ган Atameken бизнес-телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида истиқомат қилувчи 45 ёшли Зиёдулла Маннопов шифокор бўла туриб жиноятга қўл урди. Бу ҳақда “Ўзбекистон24” телеканалида кўрсатув намойиш этилди.
Бугунги кунда марказий газеталарда сиёсий шарҳлар кўринмаётганининг сабаблари изоҳланди.
21 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи Б.Ж. исмли аёлнинг уйига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, 2 бош қўйини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Кеча ФИФА томонидан мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Ўтган мавсумда дунёнинг энг кучли футболчиси деб Лука Модрич топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга давлат ташрифи арафасида Деҳлидаги Лал Баҳодир Шастри ёдгорлик мажмуасида “Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё хазиналарида” номали 10 томли китоб намойиши бўлиб ўтди.
Валюта курсининг «ўйнаши»га қандай омиллар сабаб бўлмоқда? Курснинг пасайиш ёки кўтарилиши нималарга боғлиқ?
Шавкат Мирзиёев «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва уларнинг айланишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Депутат битта, муаммолар эса мингта. Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўз сайлов округи Янгийўл шаҳар аҳолисининг муаммолари билан танишиб, уларга ечим излашда давом этмоқда.
Кейинги вақтларда одамлар орасида пул алмашиши мумкинлиги ва инфляциянинг кучайиб бораётгани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди. Аслида қачон ва қандай вазиятларда давлат пули ўзгариши мумкин?
Барчангизга маълумки, бундан бир неча ой муқаддам «Миллион» жамоаси «Истиқлол» санъат саройида ўзининг янги концерт дастурини кулгу мухлислари учун тақдим этган эди.
Ижтимоий тармоқларда қизиқарли видео пайдо бўлди. Унда кореялик дея айтилган эркакнинг хонанда Райҳоннинг “Алданган юрак” номли қўшиғини куйлагани акс этган.
Етказиб берилиши кутилаётган қуроллар таркибида қирувчи самолётлар ва бошқа ҳарбий қурилмалар мавжуд.
Ушбу ташриф давомида, институт мударрис ва талабалари билан илмий саҳбатлар ҳам ўтказилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган боғча мудирасини пора олаётган вақтда қўлга туширди. Бу ҳақда департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.
АҚШнинг Виржиния штати Вудбриж шаҳрида яшовчи аёл ўз боғида икки бошли ноёб илонни топиб олди. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда.
Норвегия ОАВ берган маълумотга кўра, охирги 20 йилда норвегияликларни, хусусан норвегиялик аёлларнинг Исломга кириши ҳолати кўпайган.
ANI агентлигининг маълум қилишича, Ҳиндистон шимолида кузатилаётган кучли жала туфайли Химачал-Парадеш штатида 45 киши бедарак йўқолган. Улар орасида 35 нафар талаба ҳам бор.
Илк Боинг 777 самолёти бундан 24 йил муқаддам ишлаб чиқарилган ва илк бор муваффақиятли парвозини амалга оширган эди. Ҳозирда у дунёдаги энг қулай ва хавфсиз самолёт ҳисобланади.
Бир оила шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг бирига кўчиб келди. Янги хонадон бекаси эрталаб азонда уйғониб, ташқарига боқди. Қараса, қўшни аёл ювилган кирларини дорга ёйиш билан банд.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги АҚШнинг Бишкекдаги элчихонасига махфий маълумотларни бериб турганликда айбланиб қўлга олинган собиқ ва амалдаги қатор милиция ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилганини тасдиқлади.
Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб: – Нима қиляпсан? – болакай деб сўрабди. Болакай: – Жаннатни бўлиб–бўлиб, сотяпман, – хола дебди.
Тўлиқ батальон олтита ўт очувчи машиналардан иборат бўлиб, ҳар бири тўртта ракета билан таьминланган.
Афғонистонда сўнгги бир ойда 513 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 718 нафари яраланди, 43 нафари эса ўғирланди. Бу ҳақда Мудофаа вазири Ториқ Шоҳ Баромий маълум қилди, дея хабар бермоқда TOLOnews.Афғонистонда сўнгги бир ойда 513 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 718 нафари яраланди, 43 нафари эса ўғирланди. Бу ҳақда Мудофаа вазири Ториқ Шоҳ Баромий маълум қилди, дея хабар бермоқда TOLOnews. Вазирнинг айтишича, бу афғон армияси бир ойда учраган энг катта йўқотиш бўлди. “Аммо душманнинг йўқотишлари уч-тўрт баравар кўп”, – деди у сенаторларнинг саволларига жавоб қайтарар экан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йилнинг 22 сентябрь куни Жиззах вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Пахтакор туманида яшовчи У.Б. 36,86 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.
Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов Россиянинг Биринчи каналида «Голос 60+» шоусида иштирок этди. Бу ҳақда “Afisha.uz” хабар қилди.
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро C. ҳар бир АҚШ долларини 7970 сўмдан ҳисоблаб, 11000 АҚШ долларини 87,7 млн сўмга сотган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
24 сентябрь куни Лондонда ФИФА талқини бўйича футбол оламида 2018 йилнинг энг яхшилари аниқланди.
Тошкент вилояти Зангиота туманида истиқомат қилувчи фуқаро И.К. биринчи гуруҳ ногирони бўлган Ж.Ж.нинг бир миллион 800 минг сўмлик телефонини ўғирлади.
"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида"ги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.