Жиззах вилоятида жойлашган Зомин аэропорти иш фаолияти вақтинча тўхтатди. Республика Гидрометеорология хизмати мазкур хабарни тасдиқлади.
«Ҳақиқатдан ҳозирги кунда Зомин аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатиши тўхтатилиб турибди. Мазкур аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз. Зомин аэропортида юқорида таъкидлаб ўтилган ишлар якунланиши ва аэропорт йўловчиларни яна қабул қилишни бошлаши ҳақида хабар берамиз», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Зомин аэропорти 2023 йил 1 сентябрда очилганди. Аэропортдан пойтахт Тошкентга мунтазам рейслар амалга оширилиб келинаётганди.