«Қайдасан гулим» деб номланган таронанинг муаллифи Зоҳиднинг ўзи бўлиб, сокин тарзда куйланган. Видеоасарда хонанда билан бир қаторда кўпчиликка модель сифатида таниш Шаҳбоз Маҳмудов ва бугунгача бир неча клипларда ва рекламаларда суратга тушган ҳаваскор актриса ва модель Азиза Жўраева роль ижро этганлар.
Клип режиссёри ўз ишининг устаси бўлган, маҳоратли клипмейкер Санжар Маткаримов. Оператор Жаҳонгир Ибрагимов видео кетма-кетликни тасвирга тушуриш ишин ўз зиммасга олган.
Тез кунда Зоҳиддан унутилмас янги композиция ва унга ишланган видеоасарни кутиб қоламиз.
Manba: myday. uz