Жабрланганлар сони ошиши кутилмоқда. Айни пайтда ярадорларга ёрдам кўрсатилмоқда.
Портлаш 23 июнь куни Булавайо шаҳридаги White City Stadium стадионида рўй берди. У ерда президент Эмерсон Мнангагванинг сайловолди митинги ўтказилаётган эди. Портлаш президентга қарши суиқасд сифатида баҳоланди.
Мнангагванинг ўзи жабрланмади, ярадорлар асосан амалдорлар ва полиция ходимларидан иборат.
Манба: daryo.uz