Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Зиданда 3та гранд клубдан таклиф бор

Зиданда 3та гранд клубдан таклиф бор

OkDiario нашри директори Эдуардо Инда «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

«Яқингача Зиданда икки клубдан жиддий таклиф бор эди – «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ»дан. Парижликлар клуби таклифини нисбатан яхшироқ вариант эди, улар унга карт-бланш тақдим этишга тайёр.

Бир неча кун олдин Зиданга учинчи таклиф келиб тушган – «Бавария»дан. Кейинги мавсум учун», – деган Инда El Chiringuito дастури эфирида.

Айни вақтда «Бавария»да аҳвол оғирлашган. Янги мавсумни янги бош мураббий Нико Ковач билан бошлаган мюнхенликлар жамоаси 11 турдан кейин 5-ўринда бормоқда, жамоа биринчи ўриндаги «Боруссия» Дортмунддан 7 очко ортда қолиб кетган.

2016 йилнинг январидан 2018 йил июнигача Мадрид клубини бошқарган Зинедин Зидан клуби билан 3 марта кетма-кет Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди ва бир марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. У ўтган мавсум сўнгида фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди.

Manba: kun.uz

Киритилди: 12:40 14.11.2018. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!