"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "ПСЖ"ни бошқаришга тайёр, аммо бир шарт билан, деб хабар беради Foot Mercato.
Манба берган хабарга кўра, франциялик мутахассис ўз ҳамюрти, ҳозирда ФИФAнинг жаҳон футболини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Aрсен Венгернинг клубдан жой олишини истамоқда.