Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский Хитой билан Непални чалкаштириб юборди

Зеленский Хитой билан Непални чалкаштириб юборди

Украина Президенти Владимир Зеленский  Хитой ва Непални чалкаштириб юборди. У ХХР халқини ўз твиттерида  Хитой Янги йили билан табриклади. "Страна.uа" хабарига кўра, фойдаланувчилар президентнинг хатосини топишган.

"Мен барча украиналиклар номидан ва ўзимнинг номимдан  Хитой раҳбари, муҳтарам Си Цзиньпинни ва дўстона  Хитой халқини "Баҳор байрами" билан табриклайман", деб ёзган Зеленский. Маълум бўлишича, нашрни тасвирлаш учун сиёсатчи Непал пойтахти Катмандудаги Дурбар майдони фотосуратини танлаган.

Давлат раҳбари, шунингдек,  Украина ва  Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг давом этишига умид билдирди. Абонентлар хатони кўрсатгандан сўнг, ёзув ўчирилди ва яна жойлаштирилди, аммо фотосуратсиз.

Аввалроқ Зеленский Пекинни "биринчи рақамли геосиёсий таҳдид" деган фикрга қўшилмай,  Хитойни ҳимоя қилганди. Давлат раҳбари ушбу позицияни қўллаб-қувватлай олмаслигини тушунтирди, чунки  Украиналиклар Хитой хавфини сезмайдилар. Шу билан бирга, у  Пекин ва Вашингтон ўртасида "совуқ урушга ўхшаш нарса" давом этаётганини айтиб ўтди.

Киритилди: 09:39 13.02.2021. Ўқилди: 2107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!