Бугун 8 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Украинага 450 дан ортиқ ҳужумчи дрон ва 45 та ракета учирилди

Зеленский: Украинага 450 дан ортиқ ҳужумчи дрон ва 45 та ракета учирилди

Украина президенти Владимир Зеленский 8-ноябрга ўтар кечаси мамлакатга 450 дан ортиқ ҳужумчи дрон ва 45 та турли турдаги ракеталар учирилганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия тунда Днепр шаҳарига зарба бериб, турар-жой биноларини нишонга олган, натижада 11 киши жароҳат олган, улар орасида болалар ҳам бор. Афсуски, бир киши ҳалок бўлган. Шунингдек, Харков, Полтава, Кировоград, Николаев, Суми ва Чернигов вилоятларида ҳам ҳужумлар амалга оширилган.

Президент Россияни урушни давом эттириш имкониятидан маҳрум қилиш учун санкциялар кераклигини таъкидлади. У Москва қиш олдидан аҳолига зарар етказмоқчи бўлиб амалга оширган энергетика секторига ҳужумлар учун барча тегишли санкциялар қўлланишини таклиф қилди.

Зеленский, шунингдек, Россиянинг атом энергетика ва ҳарбий-саноат мажмуасига ҳам Ғарбнинг микроэлектроника етказиб беришда давом этишини танқид қилди ва нефть ҳамда газ савдоси бўйича босимни ошириш лозимлигини қайд этди.

Украина президенти ҳамкор давлатларга миннатдорлик билдириб, ёрдам ва мудофаа бўйича қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирди.

Ушбу ҳужумлар Днепр, Харков ва Суми вилоятларида катта портлашлар ва вайронагарчиликка сабаб бўлган.

Киритилди: Бугун 15:27. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!